Тошкентда Ўзбекистоннинг биринчи Замонавий санъат маркази очилади

2020 йилда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таъсисчи бўлган мамлакатдаги биринчи Замонавий санъат маркази очилади.

Янги ташкилотнинг фаол фаолияти 2019 йил баҳоридан бошланади: 12 апрель куни бўлажак Марказ биносида ўзбек режиссёри ва видеорассоми Саодат Исмаилова “Qo'rg'onchiroq (“Тепаликдаги нур”) шахсий кўргазмаси,
16 ва 17 апрель кунлари эса Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида Саодат Исмаилова жангчи-қизларга, яъни қадимий қорақалпоқ эпосининг қаҳрамонларига бағишланган “Қирқ қиз” спектаклини тақдим этади.

Гаянэ Умерова, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари: “Жамоавий ишларга ва турли бадиий амалиётларни бирлаштиришга асосланган Замонавий санъат маркази лойиҳаси, аввало, биз учун услубий аҳамиятга эга. Жамғарма олдида янги турдаги маданий тузилмани яратиш вазифаси турибди. Дастлаб, биз замонавий санъат, кино, таълим ташаббуслари, экспериментал театрни бунёд этиш ва замонавий хореография соҳасидаги амалиётларни биз учун янги институционал
шакллар
мультимедиа лабораторияси, санъат маскани ва болалар маҳорат дарслари билан бирлаштиришни режалаштирадиган соҳалараро мужасамликни кўзда тутдик”.

“Qo'rg'on chiroq” кўргазма лойиҳаси Саодат Исмаилова томонидан сўнгги беш йил ичида яратилган видео ишланмаларни бирлаштиради.
“Зуҳра” видеопоэмаси биринчи марта Марказий Осиё павильонида
55-Венеция биенналида намойиш этилди, “Икки уфқ” деб номланган икки каналли видеони рассом Бойқонур яқинида афсонавий туркий шоир-қўшиқчи, левитация орқали инсон ўлмас мавжудотга айланиши мумкин деб ҳисоблаган Қорқит (IX аср) қабрида суратга олди.

С. Исмоилованинг ХХ асрнинг иккинчи ярмида йўқ бўлиб кетган Турон йўлбарсларига бағишланган “Сеҳрланган” видеохайрлашуви
ноёб асбоб-шиша гармоникаси учун мусиқалар ёзадиган композитор
Комил Норме билан ҳамкорликда яратилган.

“Окснинг шивирлаши” уч каналли видеолавҳаси Помирни Орол денгизи билан боғлайдиган Амударё (Окс) ва қадимги сувларга ўз тушларини айтадиган одамлар ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида Саодат Исмаилованинг сўғд тилига бағишланган “Ўлмас хатлар” асарининг янги тақдимоти бўлиб ўтади.

Сўғд тили бугунги кунда ўлик ҳисобланади (унинг сўнгги ёзма ёдгорликлари XI асрга тўғри келади), лекин рассом тил ўлмайди, жамоавий хотирада, онг остида яшашни давом этади деб ишонади.

“Qo'rg'on chiroq” кўргазмаси устида Саодат Исмаилова Лондоннинг Тейт Модерн галереяси катта куратори Андреа Лиссони ва меъморлар, GRACE Милан архитектура бюроси асосчилари Екатерина Головатюк ва Жакомо Кантони билан ҳамкорликда ишлаган.

 

Рассом Саодат Исмаилова: “Менинг кўргазмамнинг ўзбек тилидаги номи “Қўрғон чироқ” деб номланади. Қўрғон – рус тилига таржима қилинишга муҳтож бўлмаган сўз бўлиб, кўпинча аждодларимизнинг қадимийлиги ва сирлари билан боғлиқдир. “Чироқ”   “нур” деб таржима қилинсада, бироқ бир пайтда бу бизга зардуштийликдан ўтган маросимнинг номи ҳам. “Чироқ” маросимини ўтказар эканмиз, биз халқимизнинг жамоавий хотирасида яшовчи аждодларимиз, боболаримиз ва момоларимиз билан алоқани ифодаловчи шам ва чироқларни ёқамиз. Ва нурнинг бу тасвири мен учун жуда яқиндир, чунки, бир томондан, мен жамоавий хотира мавзуси билан ишлайман, бошқа томондан – мен видеорассомман ва санъатимнинг асосида ўша нур ётади”.

 

Тейт Модерн галереяси катта куратори Андреа Лиссони: “Бундан ўн йил аввал Ўзбекистонда илк бор бўлганимдаёқ, бу ноёб ва ҳатто қимматбаҳо жой эканини дарҳол англадим. Бу мамлакатнинг илдизлари ўтмишга чуқур кириб боради: қадимги анъаналар бу ерда рус маданиятининг элементлари ва минг йиллар давомида чексиз чўллар ва чўлларда яшаган халқларнинг анъанавий урф-одатлари билан боғланган. Саодат Исмаилова бу дунёнинг ажойиб маданий элчиси бўлди. Европада ишлаб туриб, у нафақат ўз миллий шахсиятини сақлаб қолмоқда, балки минтақанинг ривожланишига ҳам ёрдам бермоқда. Мен у билан ҳали ҳеч нима бошланмаган вақтларда танишганимни эслайман. Унинг Тревизодаги квартирасидаги битта хона ўтов каби безатилганини эслайман. Бу менга жуда таъсир қилди. Мен тарихни, мусиқани, ёзишни ва маданий хотиранинг бошқа шаклларини чуқур ҳис қиладиган, янги ҳикоялар ва ғояларни излашда давом этаётган ўзига хос рассомни кўрдим. Саодат ўзининг туғилган ва ўсган ажойиб жойи ҳақида ажойиб ҳикоялар айтиб бериш учун санъатнинг ўзгарувчан кучини ишлатади”.

 

"Қирқ қиз" спектакли AgaKhanTrustforCulture халқаро жамғармаси (AgaKhanMusicInitiative дастури доирасида) томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси иштирокида яратилди. Саодат Исмаилованинг спектакли саҳнада қўйилишида  бастакор Дмитрий Янов-Яновский иштирок этган. Бу спектакль асосига, ўз халқининг ҳимоячилари бўлган қаҳрамон қизлар-жангчилар ҳақидаги Қорақалпоқ эпоси қўйилган. Қадимги мусиқа асбобларининг товушлари ва аёллар вокали қадимги афсонани жонлантиради. Саодат Исмаилова томонидан суратга олинишига асос бўлган спектакл сценографияси томошабинларни Ўзбекистоннинг энг гўзал жойларига — Қорақалпоғистоннинг қадимий шаҳарларининг қумлари ва қадимги вайронага айланган биноларига, ҳамда Тошкентнинг энг қадимий масжидларидан бири Азизлархон эшон иншоотининг ички қиёфасига олиб боради.

 

Замонавий санъат марказининг оммавий дастури Москванинг “Гараж” замонавий санъат музейи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мусиқа тарихи бўйича маърузаларни, 5-7 ёшдаги болалар учун маҳорат дарсларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, марказда “Маурицио Каттелан: кетдим, тез орада бўламан” фильми (реж. МараАксельрод) билан очиладиган GarageScreenFilmFestival кинофестивали ўтказилади. Томошабинларга замонавий санъат ва унга алоқадор эстетик амалиётлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг турли стратегияларига бағишланган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, жумладан, “Камбағал одамлар. Кабаковлар” (реж.Антон Желнов), “Манифесто” (рассом Жулиана Розенфельдтнинг лойиҳаси,  унда актриса Кейт Бланшетт ХХ асрнинг энг машҳур бадиий манифестларини камерага қараб ўқийди),  “Баския: ҳақиқатнинг кўриниши” (реж. Сара Драйвер), “Кусама: бепоён дунёлар” (реж. Хетер Ленц) тақдим этилади. Кинодастурни ретроспектив марказ мутахассислари томонидан тайёрланган ўзбек режиссёри Али Хамраевнинг фильмлари тўлдиради. Бундан ташқари, параллел дастур доирасида рассом Саодат Исмаилова, “Гараж” замонавий санъат музейининг директори Антон Белов, Тейт Модерн галереяси катта куратори  Андреа Лиссони, GRACE меъморлик бюроси ҳаммуассиси (ҳамасосчиси) Екатерина Головатюк ва бошқалар иштирок этадиган мунозаралар, нутқлар ва оммавий муҳокамалар серияси бўлиб ўтади.