3 декабр - Халқаро имконияти чекланган шахслар куни.

3 декабр Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Замонавий санъат маркази билан биргаликда Тошкент шаҳридаги касбга йўналтирилган 25-ихтисослаштирилган мактабда алоҳида эҳтиёжли болалар учун маҳорат дарслари ўтказди ва бадиий тўпламларни тақдим этди.

Замонавий санъат маркази медиаторлари томонидан болалар учун ҳайкалтарошлик бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.