Ўзбекистон Республикаси  Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкентаги Замонавий санъатлар марказининг очилиши доирасида 2019 йил 12 апредладн-1 июнга қадар ўзбек режиссери ва видео- тасвирий санъаткор Саодат Исмоилованинг «Qo'rg'on chiroq» номли шахсий кўргазмасини тақдим этади. Шу билан бир қаторда, Марказда Али Хамроевнинг филмлари намойиш этилади ва болалар учун маҳорат дарслари ўтказилади.

 «Qo'rg'on chiroq» кўргазма лойиҳаси Саодат Исмоилованинг сўнгги беш йил давомида яратган видео-асарларини бирлаштиради. “Зуҳра” видео-поэмаси 55-чи Венеция биенналесида Марказий Осиё павильонида биринчи марта намойиш этилган. Икки каналли “Икки уфқ” деб номланувчи видеофилм Байқонур яқинларидаги Қорқит исмли афсонавий  туркий баҳшининг (IXаср) қабрида суратга олинган бўлиб, ушбу асар қаҳрамони левитацияни енгиб, ўлимсизликка эришиш йўлларини излаган. XX асрнинг иккинчи ярмида йўқолиб кетган Турон йўлбарсларига бағишланган  ва “Афсун” деб номланган видолашув видеофилмини Саодат Исмоилова  ноёб мусиқий асбоб- шиша гармоника мусиқий асарларининг бастакори Камиль Норме билан ҳамкорликда  яратилган.

“Окснинг шивирлаши” деб номланган уч каналли видеоинсталляция Помир тоғларини Орол денгизи билан боғлайдиган Амударё (Окс) оқимига ваўз тушларини сув оқими билан бўлишишган кишиларга бағишланган.

 Шу билан бирга, лойиҳа доирасида Саодат Исмоилованинг Сўғд тилига бағишланган “Ўлимсиз мактублар” номли асарнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Бугунги кунда Сўғд тили йўқ бўлиб кетган тиллар қаторига киради (бу тилдаги сўнгги ёзма ёдгорлик XI асрга тегишли), лекин рассом ушбу тилнинг инсоният хотирасида яшашига ва унинг абадийлигига ишонади. «Qo'rg'on chiroq» кўргазмаси устида Саодат Исмоилова ва Лондондаги Тейт Модерн галереяси бош куратори Андреа Лиссони ва Миландаги GRACE меъморчилик бюросининг асосчиларидан бўлган Екатерина Головатюк ва Жакомо Кантони билан ҳамкорликда ишлаган.   

 Саодат исмоилова, рассом: «Кўргазманинг номи «Qo'rg'on chiroq». Қўрғон-рус тилида ҳам айни маънони билдиради ва кўп ҳолларда бизга жуда қадимий бўлган, аждодларга тегишли бўлган қандайдир сирларни эслатади. “Чироқ”- бу “ёруғлик” шу билан айни маҳалд, бу зардўштийликдан бизгача етиб келган маросимнинг  номидир. “Чироқ” маросимида шамлар ёқилади, биз ота-боболаримиз билан бўлган алоқани рамзий маънода жамоа ост онгида жонлантириб, шамлар ва чироқлар билан бутунлаштирамиз. Ва бу алоқанингёруғлиги менга жуда яқиндай туюлади, чунки мен бир томондан жамоавий хотира мавзуси билан ишлайман, иккинчидан-мен видеоғ рассомман ва санъатимнинг қалбида ҳудди шу нур жўшиб туради” 

  Андреа Лиссони, Тейт Модерн галереяснинг катта куратори: «Мен Ўзбекистонга ўн йилча олдин келганимда, бу ернинг ноёб ва ҳатто, қадрли эканини тез тушуниб етганман. Бу тупроқларнинг илдизлари чуқур ўтмишга тақалган: бу ерда минг йиллар давомида чексиз чўллар ва бепоён даштларда яшаган халқнинг қадимий анъаналари рус маданияти ва бошқа халқларнинг ноёб одатлари билан маташиб кетган.Саодат Исмоилованинг бу дунёдаги ажойиб маданийэлчига айланган. Европада меҳнат қилаётган бу аёл, нафақат ўз миллийлигини сақлаб колмай, балки минтақанинг ривожланишига улкан ҳисса кўши б келмоқдадир. Мен рассом билан илк 2000 йиллар бошида танишиб қолганман. Тревозодагни унга тегишли хонадонларидан бирида ўтовни кўрдим. Бу менда жуда катта таассурот қолдирган эди. Мен тарихни, мусиқани, қадимий ёзувларни ва бошқа турдаги маданий ёдгорликларни чуқур ҳис қилган, доимий изланишларга ва янги ҳикоялар яратишга ҳаетини бағишлаган санъаткорни, туғилиб улғайган ватанига муҳаббатни ва уни дунёга танитиш иштиёкни ва Ватани ҳақида ҳикоялар яратиш жўшқининг куч билан уриб турганини  пайқаган эдим.».

 Шунингдек, 13 апрел куни Замонавий санъатлар марказида муаллиф Саодат Исмоилованинг ва кўргазма куратори, Лондондаги Тейт Модерн галереяси бош куратори Андреа Лиссонининг билан очиқ учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда барча иштирокчилар саволлар беришлари, муаллиф ва куратор билан суҳбатлашишлари,  кўргазма тарихи ва концепцияси, унинг устида ишлаш жараёнида дуч келган қийинчиликлари ва уларни қандай қилиб ҳал қилинганлиги ҳақида ҳикояларини тинглашлари мумкин.   

Кўргазманинг концепциясига яна бир ижобий қўшимча сифатида Саодат Исмоилова томонидан шахсан танланган, таниқли ўзбек режиссёри Али Хамроевнинг филмлари намойиш этилади. Марказ кинотеатрида А.Хамроевнинг “Триптих”, “Еттинчи ўқ”, “Қўрқувсиз” ва “Қушлар ортидан кетган одам” номли фимлмлари тақдим этилади. Али Хамроевнинг филмлари  ҳам  маънавий нуқтаи назардан, ҳамда филмнинг ранг-баранглиги  билан ажралиб туради. Саодатнинг фикрича,  ушбу режиссёрнинг филмлари замонавий ҳетга интилган ҳолда, маданий урф-одатларимиз ва миллий қадриятларимизни, миллий ҳает тарзимизни акс эттиради. 

 Меҳмонлар билан суҳбат қуриш давомида, 18 апрел куни Саодат Исмоилова томонидан 5-7 ёшли болалар ва уларнинг ота-оналари билан  бир қатор инерактив маҳорат дарслари ўтказилади. Экскурсия ва суҳбатлардан сўнг барча иштирокчилар ижодий машғулотларга ўтади. Маҳорат дарслари биргаликдаги оилавий ижодга йўналтирилади.   .     

 Саодат Исмаилова (1981 туғ.) — ўзбек режиссери ва видео-тасвирчи, Ўзбекистон Давлат  санъат институтининг режиссура бўлимини битирган, Fabrica (Тревизо, Италия) тадқиқот маркази стипендиати бўлган.   Унинг асарлари ичида  55-чи Венеция биенналесида Марказий Осиё павильонида тақдим этилган “Зуҳра “ видеопоэмаси, 64-чи  халқаро кинофестивалида намойиш этилган   “40 кунлик сукунат” тўлиқ метражли филми ва “Орол. Кўринмас денгизда балиқ тутиш” деб номланган (Испания режиссери Карлос Касос билан биргаликда 2004 йилда суратга олинган) ҳужжатли филмлар бор. Саодат Исмоилованинг асарлари Аугсбургдаги (Германия)  Музейлар Янги галереясида, Бранли соҳилидаги Клод Леви Стросс театридаги Музейда (Париж), Тромсдаги(Норвеги) Замонавий санъатлар марказида намойиш этилган. “Қирқ қиз” спектаклининг премьераси 2018 йилнинг март ойида Бруклин мусиқа академиясида бўлиб ўтган.

 

 Кўргазма ҳақида

 Ўтказилиш куни: 13 апрел — 1 июн 2019йил

 Очилиши: 12 апрел 2019 йил

 Ўтказилиш жойи:  Замонавий санъатлар маркази,   Амира Темур кўчаси, 6, блок Б, Тошкент, Ўзбекистон

Куратор: Андреа Лиссони

 Куратор ёрдамчиси: Гаянэ Умерова

Рассом: Саодат Исмаилова

Ташкилотчи:  Ўзбекистон Республикаси  Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

 Кўргазманинг ишлаш вақти:  ҳар куни 10:00 дан 20:00гача

 

 Оммавий маърузалар ва болалар учун мастер-класса машғулотларига кириш  Замонавий санъатлар марказининг https://goo.gl/forms/1rhVO6wg8YoeNzyW2  веб- сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиш билан бепул.