Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда "Жамғарма" деб юритилади) француз тилини ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун таклифлар қабул бошланганлигини эълон қилади.

Ишнинг батафсил тавсифи:

         УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

Ўқув маркази қуйидаги мезонларга эга бўлиши керак:

  • Ўзбекистон бозорида камида 3 йил;
  • таълим дастурини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига мослаштириш имконияти;
  • ходимларнинг билим ва ташрифларини мониторинг қилишнинг йўлга қўйилган тизими;
    • иш жойида ўқиш имконияти ёки қулай жойда жойлашганлик;
    • коммуникатив йўналтирилган таълим услуби;
  • ўқитувчиларда C даражадан паст бўлмаган CEFR сертификатининг мавжудлиги;
  • замонавий аудиовизуал ва техник таълим воситаларидан фойдаланиш;
  • нарх ва сифатнинг мос келиши.

Ишнинг чекланган қиймати: 67 200 000 сўм (7 киши, 12 ойлик курс)

Ишнинг ҳақиқий қиймати: 12 000 000 сўм (2 кишилик 2 гуруҳ, бошланғич гуруҳга 1 киши, 3 ойлик курс)

Тижорат таклифларини қабул қилиш: 2019 йил 5 июнь соат 18:00 гача

Таклифлар Жамғарма номига талабгорнинг бошлиғи томонидан имзоланган хат шаклида расмийлаштирилади. Хатда хизмат кўрсатишнинг таклиф этилаётган нархи ва муддатлари, шунингдек, талабгор аризасини кўриб чиқишнинг ижобий натижаси бўлган тақдирда шартнома тузишга тайёрлиги кўрсатилади.

Тижорат таклифлари муҳрланган конвертларда Ўзбекистон Республикаси, 100029, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйга почта орқали ёки шахсан, шунингдек, info@acdf.uz электрон манзилига  юборилади.

Таклиф билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: (1) лицензия гувоҳномасининг фотонусхаси, (2) хизмат кўрсатиш учун етарли меҳнат ресурслари мавжудлигининг тасдиғи, (3) қарз мажбуриятлари йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома, (4) рўйхатга олиш гувоҳномасининг тасдиқланган фотонусхаси, (5) уларга нисбатан қўлланиладиган банкротлик процедуралари (жараёнлари) йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома.

Танлов ўтказиладиган жой: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй.

Талабгорларга қўйиладиган талаблар: муваффақиятли талабгор ариза топширган объектга ўхшаш жойларда иш тажрибасига эга бўлиши, аввал ўз қурби билан кўрсатган хизматлари тўғрисида ҳамда ўз кучи билан амалга оширишни режалаштираётган хизматлар ҳажми ҳақида маълумотлар тақдим этиши лозим.

Алоқа учун шахс: +998 99 899 51 50 Малика