Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2021 йилда Лувр музейида бўлиб ўтадиган “Ипак йўлида цивилизация ва маданият” кўргазмасини ўтказишга фаол тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон делегацияси Лувр музейи ходимлари билан амалий учрашувлар ўтказмоқда, унда кўргазма концепцияси, экспонатлар экспозицияси, уларни таъмирлаш, ташиш ва сақлаш, музей кўргазма залларини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Бугун, 7 июнь куни Лувр музейининг Молена залида кўргазманинг илмий-ташкилий қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда Лувр музейи ва олимлар (Франция), Эрмитаж музейи ва Шарқ давлат музейи (Россия), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакиллари иштирок этмоқда. Йиғилиш доирасида кўргазмага бағишланган илмий каталогни яратиш ва чоп этиш ҳам муҳокама қилинади.

Лувр музейида яқинда бўлиб ўтадиган “Ипак йўлида цивилизация ва маданият” кўргазмаси ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтган халқаро конференция ҳақидаги маълумотлар билан бу ерда танишишингиз мумкин: https://acdf.uz/news/31