Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси биринчи марта чет эл олий ўқув юртларида грант асоосида ўқиш учун танлов эълон қилди.

2019-йилда талабалар ”Замонавий санъатда кураторнинг амалиёти”  икки йиллик Магистрлик дастурида ўқиш учун Миллий таълим университетининг Олий мактабида ва “Гараж” замонавий санъат музейида  грант ютиб олиш каби ажойиб имкониятга эга.

Курс замонавий тасвирий амалиётларда маҳоратли экспериментларга оид мавҳум (абстракт) расмларни ҳис қилишдан ва таҳлил қилишдан бошлаб, то found footage видео-рассомларнинг ишларигача  биладиган келажак куратор ва санъат (арт)менежерларини шакиллантиришга ва  тайёрлашга йўналтирилган. Магистр дастури ҳақида батафсил маълумот ва дастурда иштирок этиш учун керакли ҳужжатлар рўйхатини бу ерда топишингиз мумкин.

Танловда магистрлик дастурининг талабларига жавоб берадиган олий маълумотли номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов уч босқичдан иборат:

  • Биринчи босқичда номзодлар Миллий тадқиқот университетининг “Иқтисоднинг олий мактаби”да ва “Гараж” Замонавий санъат музейида "Замонавий санъатда кураторлик амалиётлари" магистрлик дастури танловида иштирок этиш учун портфолио топширишлари керак. Сиз талаб қилинадиган шартлар ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Портфолио Олий мактабнинг сайтида топширишнинг охирги муддати: 28 июлга қадар.

Биринчи босқичнинг иккинчи шартига ўтиш учун танлов иштирокчилари ҳужжатларни электрон шаклда электрон манзили орқали юклаб олишлари керак. Тегишли ҳужжатларни тўлдириш ва тақдим этишнинг барча бандлари албатта бажарилишлари шарт.

  • Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ушбу грант дастурининг иштирокчилари учун танловнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Маданийат ишлари вазирлиги биносида жойлашган ИТИ ВШЕ ва “Гараж” замонавий санъат музейи (Тошкент ш. Тарас Шевченко, 1 манзили бўйича жойлашган) танлов комиссияси билан бўлган онлайн суҳбатдир.
  • Зарурат туғилганда, Фонд учинчи қўшимча босқични ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ушбу учинчи босқич биринчи икки босқичдан ўтган номзодлар билан Фонднинг ички комиссия аъзолари билан юзма-юз суҳбат шаклида ўтади.
  • Грантлар танлов тадбири Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданийат ва санъатни ривожлантириш Жамғармасининг регламенти аъсосидаги Стипендиал дастурининг таркибий кисмидир.

Дастурда таълим олиш гранти қуйидаги харажатларни қоплайди:

  • Шартноманинг умумий қиймати;
  • магистрантнинг Москва шаҳрида ўқиш муддати давомидаги яшаш бўйича чиқимларни;
  • Озиқ-овқат, ички транспорт;
  • Ўқиш вақтида 4 та ҳаво(авиацион учишлар) сафарлари;
  • Тиббий суғурта (минимал тариф бўйича).

Баҳолаш мезонлари:

  • Илмий фаолият;
  • Илмий-тадқиқот ишлар;
  • Аналитик қобилиятлар;
  • Ташкилий қобилиятлар;
  • Ривожланиш мақсади;
  • Ижтимоий фаоллик;
  • Танланган соҳанинг аҳамийати ва афзалликлари ва унинг маданият ва саънат соҳасини ривожлантиришдаги ўрнини англаш.

Танлов жадвали:

  • ҲСЕ веб-сайтида аризаларни қабул қилиш: 2019 йил 6 августгача
  • Фонд сайтида аризаларни қабул қилиш: 2019 йил 10 августгача.
  • 1-босқичнинг аризаларни кўриб чиқиш: 2019 йил 12 дан 13 августгача;
  • 1-босқич натижаларини эълон қилиш: 2019 йил 14 август
  • Иккинчи босқичнинг онлайн интервьюси: 2019 йил 20 август
  • Жамғарма комиссияси билан юзма-юз суҳбат (зарур бўлганда): 2019 йил 23 август
  • Танлов натижаларини аниқлаш: 26 дан 28 августга қадар
  • Ғолибларни элон қилиш: 2019 йил 30-августидан кечикмасдан.

 

Танлов ғолиблари учун жадвал:

Ғолиблар билан шартнома муносабатларини тузиш: танлов натижалари элон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида;

Стипендия тўловлари: 2019 йил сентябрь ойигача.

 

Грантлар (стипендиал, стипендияга оид) танловида иштирок этиш шартлари:

  • Рақобатчилар бир вақтнинг ўзида бир нечта стипендия дастурлари бўйича ғолиб бўлиши мумкин эмас;
  • Жамғарма академик интизом бузилган, олаётган таълимни ўзлаштириш пасайган, узрсиз узлуксиз давоматни бузиш, ички қоидалар ва университет қоидаларига риоя қилмаслик, ётоқхонада яшаш қоидаларини бузиш (агар талаба ётоқхонада яшаса) ҳолларида, ҳамда табиий офатлар (зилзилалар, бўронлар, қурғоқчилик ва бошқ.) ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолати, блокада, давлат манфаатларидаги импорт ва экспортни тўхтатилиши, ва ҳо казо) таълим грантини тўлашни тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Тўловни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Маданийат ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси танлов комиссияси томонидан амалга оширилади;
  • Грант суммаси қабул қилувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
  • Икки йиллик магистрлик дастурга кирган талабаларни, Жамғарма ёзги таътил вақтида Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва муассасаларида амалиёт ўтиш учун тайинлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
  • Грант ютиб олган шахслар тегишли лицензия (бакалавр / магистр) олганидан сўнг уч ой давомида Фонд стипендиал(стипендияга оид) комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданийат вазирлиги назорати остида маданийат ва санъат муассасаларининг устувор йўналишларида ишлайди. Иш стажи: камида уч йил.
  • Ўқув даври мобайнида талабалар шахсий хавфсизлиги учун Жамғарма жавобгар емас;
  • Фонд ёзги таътил вақтида талабанинг харажатларини (турар жойи, овқатланиши, ички транспорт) қопламайди;
  • Ўқув жарайони вақтида фавкулодли вазиятлар, соғлиқ билан боғлиқ шароитлар ва бошқа сабабларга кўра режадан ташқари талаба Ўзбекистонга қайтиб келиши керак бўлса, ҳаво сафарига чиқиш учун барча молийавий харажатлар грант соҳибининг бўйнига қўйилади.

 

Грант дастурининг ғолиблари ўз билимларини ва қобилийатларини бошқаларга ўргата оладиган, янги ғоялар яратадиган, уларни амалга ошириш ва иш натижалари учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига оладиган ижодкор кишилар, шунингдек, ҳамфикр бўлган одамлар гуруҳини тўпла оладиган ва умумий мақсадга эришишга ундай оладиган шахслар бўлишлари керак.

Фотосурат: “Гараж” замонавий санаат музейи