Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси чет эл олий ўқув юртларида грант асоосида ўқиш учун очиқ танлов эълон қилди.

2019-йилда талабалар чет эл олий ўқув юртларида магистрлик дастурида ўқиш учин грант ютиб олиш каби ажойиб имкониятга эга.

Номзодларни танлашда қуйидаги йўналишлар устувор (биринчи ўринда) туради:

  • Маданият ва санъат соҳасида менежмент
  • Қайта тиклаш ва сақлаш
  • Архитектура
  • Маданий сайёҳлик
  • График дизайни
  • Тасвирийсанъат
  • Музейшунослик

Саралаш босқичлари

Танлов икки босқичда ўтказилади:

- Биринчи босқичда талабалар грант дастурига саралашда иштирок этиш учун https://forms.gle/yJU1bMC4mMN3k91m6 электрон манзилда кўрсатилган заявкани(талабномани) тўлдириш  керак бўлади.

Талабномани топшириш учун оҳирги муддат 2019 йил 15 сентябр. Номзодлар заявкага (талабномага) қуйидаги хужжатларни қўшиб юборишлари керак бўлади:

  1. исталган мамлакат Университетидан ўқишга қабул қилинганлик ҳақида маълумотнома (ўқиш учун тўлов-шартнома суммаси кўрсатилсин);
  2. паспорт нусхаси;
  3. рус ёки ўзбек тилида мақсадлар хақидаги ариза (далиллар ва асослар хати). Уш бу хужжат қуйидаги талабларга жавоб берадиган шаклда расмийлантирилиши керак: Times New Roman шрифтида, 12 ўлчамида, 1.5 интервалда (400та сўздан ортиқ бўлмаслиги лозим);
  4. Жамғарма белгиланган намунага асосланган шахсий ариза;
  5. олий маълумот тўғрисидаги диплом ва илованинг нусхаси;
  6. резюме.

Қўшимча хужжатлар (агар мавжуд бўлса)

  1. хорижий тилни эгалллаганлик тўғрисидаги сертификатлар;
  2. ўқитувчи ва иш берувчиларнинг тавсия хатлари;
  3. илмий нашрларнинг нусхалари.

Датурда иштирок этиш учун хужжатларни https://forms.gle/kKp23NCfuK9fhmvi8 электрон манзил орқали юбориш мумкин.

Дастурнинг иккинчи босқичи -- 2019 йил 19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг биносида ўтказиладиган юзма юз суҳбатдир. Манзил: Тошкент ш. Тарас Шевченко, 1.

Грантлар танлов тадбири ЎР Маданият Вазирлиги қошидаги маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармасининг регламентидаги Стипендиал дастурининг таркибий қисмидир.

Дастурда таълим олиш гранти қуйидаги харажатларни қоплайди:

  • Шартноманинг умумий қиймати;
  • Ётоқхонада яшаш ва суткалик;
  • Бир академик йилда 2та авиацион учишлар;
  • Тиббий суғурта (минимал тариф бўйича).

Баҳолаш мезонлари:

  •     Илмийфаолият;
  •     Илмий-тадқиқот ишлар;
  •     Аналитик қобилиятлар;
  •     Ташкилий қобилиятлар;
  •     Ривожланиш мақсади;
  •     Ижтимоий фаоллик;
  •     Танланган соҳанинг аҳамийати  ва афзалликлари ва унинг маданият ва саънат соҳасини ривожлантиришдаги ўрнини англаш.

Мусобақанинг умумий жадвали:

  •      Талабномаларни(заявкаларни) Жамғарманинг сайтида қабул қилиш муддати: 2019 йил 15 сентябргача
  •      Биринчи босқични талабномаларининг экспертизаси (текширув жараени): 2019 йил 18 сентябргача
  •      Биринчи босқичнинг натижаларини эълон қилиш: 2019 йил 18 сентябргача
  •      Жамғарманинг комиссияси билан юзма юз сухбат: 2019 йил 19 сентябр
  •      Танловнинг натижаларини аниқлаш: 2019 йил 20 сентябргача
  •      Ғолибларни эълон қилиш: 2019 йил 23 сентябрдан кеч эмас.

Танлов ғолиблари учун график:                                   

  •    Ғолиблар билан шартнома тузиш: танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида;
  •    Стипендияларини тўлаш: 2019 йил октябрь ойи охиригача.

Грант дастурида иштирок этиш шартлари:

  • Рақобатчилар бир вақтнинг ўзида бир нечта стипендия дастурлари бўйича ғолиб бўлиши мумкин эмас;
  • Танловда 30 ёшдан катта бўлмаган номзодлар иштирок этишлари мумкин;
  • Жамғарма академик интизом бузилган, олаётган таълимни ўзлаштириш пасайган, узрсиз узлуксиз давоматни бузиш, ички қоидалар ва олий ўқув юртининг қоидаларига риоя қилмаслик, ётоқхонада яшаш (агар талаба ётоқхонада яшаса) қоидаларини бузиш  ҳолларида, ҳамда табиий офатларда (зилзилалар, бўронлар, қурғоқчилик ва бошқ.) ёкиижтимоий-иқтисодий  вазиятларда (уруш ҳолати, блокада, давлат  манфаатларидаги импорт ва экспортни тўхтатилиши, ва ҳо казо) таълим грантини тўлашни тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Тўловни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор  Маданийат  ва  санъатни  ривожлантириш  Жамғармаси  танлов  комиссияси  томонидан  амалга  оширилади;
  • Грант суммаси қабул  қилувчи  ташкилотнинг  ҳисоб рақамига ўтказилади;
  • Магистрлик дастурга кирган холатда талабаларни, Жамғарма ёзги таътил вақтида Ўзбекистон  Республикаси  ташкилотлари  ва  муассасаларида амалиёт  ўтиш  учун  тайинлаш  ҳуқуқини  ўзида  сақлаб  қолади;
  • Грант ютиб олган шахслар  тегишли лицензия (магистр) олганидан сўнг  уч ой давомида Фонд стипендиал(стипендияга оид)  комиссиянинг  қарори  билан  Ўзбекистон  Республикаси  Маданият вазирлиги  назорати остида  маданият  ва  санъат  муассасаларининг  устувор  йўналишларида  ишлайди.  Иш стажи: камида  уч йил.
  • Ўқув даври мобайнида  талабалар  шахсий  хавфсизлиги учун  Жамғарма жавобгар  эмас;
  • Фонд ёзги  таътил  вақтида  талабанинг  харажатларини  (тураржойи, овқатланиши, ички транспорт) қопламайди;
  • Ўқув  жарайони вақтида  фавкулодли  вазиятлар,  соғлиқ билан  боғлиқ  шароитлар  ва  бошқа сабабларга кўра  режадан  ташқари  талаба  Ўзбекистонга  қайтиб  келиши  керак  бўлса, ҳаво сафарига (авиацион учишга) чиқиш  учун  барча  молиявий харажатлар грант соҳибининг бўйнига қўйилади.

Грант дастурининг  ғолиблари  ўз  билимларини ва қобилиятларини бошқаларга ўргата оладиган, янги ғоялар яратадиган, уларни амалга ошириш ва иш-натижалари учун шахсий масъулиятни ўз  зиммасига  оладиган  ижодкор кишилар, шунингдек, ҳамфикр бўлган одамлар  гуруҳини  тўплай  оладиган  ва  умумий мақсадга эришишга ундай оладиган шахслар бўлишлари  керак.