Бугун, 26 август куни Осака шаҳрида (Япония) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон давлат санъат музейини реконструкция қилиш учун дизайн концепциясини яратиш бўйича келишув имзоланди, унинг меъмори дунёга машҳур япон архитектори (меъмори) Тадао Андо бўлади.

photo_2019-08-27_09-08-18Тез орада Ўзбекистон давлат санъат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади. Реконструкция дизайни ғояси билан дунёга машҳур япон меъмори ва Притцкер мукофоти лауреати Тадао Андо шуғулланади. Унинг меъморий услубини “танқидий регионализм” деб таърифлаш мумкин. Тадао Андо лойиҳалари табиий ёруғликдан фойдаланишнинг ноёблиги, шунингдек меъморчиликда ландшафтнинг табиий шакллари билан машҳур. Унинг тузилмалари кўпинча ташқи ва ички макон билан ўзаро боғланиб, катта шаклларни ҳосил қилади. Тадао Андо миллий эстетик қадриятларни замонавий бинолар меъморчилигида қўллайди.

photo_2019-08-27_09-15-30Япония меъморчилигининг энг кўзга кўринган лойиҳалари орасида Миландаги Teatro Armani (2001), Техасдаги Fort Worth замонавий санъат музейи (2002), Наосимадаги Chichu санъат музейи (2004), таниқли япониялик дизайнер Иссеи Мияке (2007) билан яратилган Токиодаги 21_21 Design Sight музейи,  Венециядаги Пунта делла Доган замонавий Санъат марказини (2009) таъкидлаш мумкин. Тадао Андонинг сўнгги лойиҳаларидан бири Париж шаҳридаги Биржани реконструкция қилиш бўлди, 2020 йил бошида у ерда француз коллекционери ва меценати Франсуа Пинанинг Замонавий санъат жамғармаси очилади.

photo_2019-08-28_17-50-08Бугун Осакада имзоланган шартнома шартларига кўра, Тадао Андо компанияси Ўзбекистон Давлат санъат музейида концептуал ва эскизли дизайнни ва музейнинг дизайн концепцияси тасдиқлагандан сўнг бинонинг тўлиқ архитектура реконструкциясини амалга оширади.

Ўзбекистон Давлат санъат музейининг ҳозирги биноси 1974 йилда учта совет меъморлари: И. Абдулов, А. К. Никифоров ва С. А. Розен-Блюм томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳанинг яратилишида уларни француз меъмори, меъморий модернизм, функционализм ва кубизм қонунчиси Ле Корбюзье, шунингдек немис модернист меъмори Людвиг Мис ван дер Роэнинг ишлари илҳомлантирган.

photo_2019-08-29_16-07-03Тадао Андо, ​​меъмор (Япония):

- Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносининг ўзига хослиги нафақат унинг ўлчами ва шаклининг мураккаблигида, балки илҳом манбаи бўлган келиб чиқиши билан ҳам намоён бўлади. Менимча, Ўзбекистон Давлат санъат музейи уйғониш ва умид рамзи бўлиши керак. Мен уни вақт денгизида сузиб юрган кема каби кўрмоқдаман. Менинг архитектурам одамларни ўз манбаларидан фойдаланишга ва келажакка томон ҳаракат қилишга илҳомлантиришини жуда хоҳлайман.