Тошкентдаги Интуристнинг собиқ биносини реконструкция қилиш лойиҳаси меъмори Екатерина Головатюк олиб борилаётган ишлар ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.

Реконструкция қилинганидан сўнг, у бир вақтнинг ўзида иккита янги маданият муассасани – Француз маданият маркази ва Маданий мерос объектларини реставрация қилиш марказини ўз ичига олади. Иккала муассаса ҳам Жамғарма ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, ушбу идора ҳам, шунингдек ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ҳам мазкур бинода жойлашади.