Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Британия музейи ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.

Икки ташкилот ўртасидаги ишлар маданият соҳасида таълим олиш, мутахассислар малакасини ошириш ва йўқолган санъат асарларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича масалаларга қаратилади.

Ушбу Меморандумдан кўзланган мақсад-ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва томонларнинг узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантиришдан иборат.