Халқаро музейлар куни

18 май куни бутун дунё Халқаро музейлар кунини нишонлайди, ушбу сана 1977 йилда ICOM (International Council of Museums — Международный совет музеев) Халқаро музейлар кенгаши томонидан ташкил этилган. Бу йил, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Google Art & Culture онлайн платформасида Ўзбекистон маданиятига бағишланган учта янги тўплам намойиш этилади.

Биринчи тўпламда ҳар бир ташриф буюрувчи унутилмас пейзажлар билан, шунингдек, Яффф Ассулин и Лазиз Хаманининг “Ўзбекистон. Самарқандга йўл” китобини нашр этишга илҳомлантирган юртимизнинг тарихи ва архитектура ёдгорликлари билан яқиндан танишиши мумкин. Муаллифлар мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига ташриф буюриб, тарих билан юзма-юз келишди ҳамда амалий ва ижрочилик санъатининг усталари томонидан яратилган асарларни томоша қилишди. Натижада сафар таассуротлари охир-оқибат “Ўзбекистон. Самарқандга йўл” китоби саҳифаларида ўз аксини топди.

Иккинчи тўплам Лувр музейидаги “Буюк Ипак йўлидаги цивилизация ва маданиятлар” кўргазмасида Ўзбекистоннинг маданий меросини намойиш этадиган энг қадимий асарлар ҳақида ҳикоя қилади. Унда томошабинларга Варахша саройидаги деворий суратлар, фресакларнинг парчалари, Фаёзтепадаги роҳиблар Будда ҳайкали, қадимий муқаддас Қуръон Усмон кўлёзмаси ва жаҳоннинг маданий меросига кирувчи Ўзбекистоннинг бошқа муҳим экспонатлари намойиш этилади.

Сўнги, учинчи тўпламда Марказий Осиёдаги энг йирик музейларидан бири - Ўзбекистон давлат санъат музейи тарихи нашр этилади. Музейнинг яратилиш тарихи ва архив фотосуратлари томошабинга музей очилишидан бери меъморчилик ва кўргазма майдонининг бошидан кечирган ажойиб метаморфозаларни намойиш этади. Шу билан бирга, мазкур тўпламда япон меъмори Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган музей меъморчилигининг янгиланган концепциясининг тақдимоти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Google Arts & Culture онлайн платформаси жаҳон маданияти ва санъатини соҳасида Ўзбекистон маданияти ва санъатини тарғиб қилишда Жамғарманинг ҳамкорига айланиб улгурган. Ҳозирга қадар ушбу платформада И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи, Ойбек уй-музейи ҳамда Тошкентдаги Замонавий санъат марказида Саодат Исмаилованинг "Қирқ қиз" кўргазмасининг очилиши маросими ўрин олган.

Фотосуратлар