Халқаро театр ва балет фестивали – 2022.

Ўқиш вақти: 14 мин.

Жорий йилнинг 15-мартидан 15-майигача Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Халқаро театр ва балет фестивали -2022”ни ташкил этади ва унда: Москванинг “Современник” театри, Москванинг “Замонавий пьеса мактаби” театри, Миллатлар театри, А.П. Чехов номидаги Москва бадиий театри, Борис Эйфманнинг Санкт-Петербург Давлат академик балет театри, Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри, Ҳамза номидаги Ўзбек миллий драма театри, Марк Вайлнинг “Илҳом” театри, шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар театри иштирок этадилар.

Жамғарма ташкил этилган кундан бошлаб, халқаро маданий ҳамкорликни фаол ривожлантиришга, санъатнинг мумтоз йўналишини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон театр жамоатчилигини санъатнинг турли йўналишлари билан таништиришга хизмат қилмоқда.

Ҳар йили Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан минглаб томошабинлар, юртимиз ҳудудини тарк этмаган ҳолда чет эл санъатининг ноёб асарларини кўриш имконига эга бўладилар. Жаҳоннинг машҳур санъаткорлари ташрифлари доирасида концерт дастурлари, спектакллар, маҳорат дарслари ташкил этилиб, тажриба алмашиш, маданиятлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун имкон яратилмоқда.

Жорий йилнинг 15-мартидан 15-майигача Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри, Марк Вайлнинг “Илҳом” театрида ҳамда Ҳамза номидаги Давлат академик драма театрида бир қатор спектакл ва балет намойишлари ташкил этилади.


15-16 март: “Лазги – Муҳаббат ва Қалб рақси” — балети

2021-йилнинг сентабр ойида Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида ЮНЕСКО шафелигида “Лазги” спектаклининг муваффақиятли премьераси бўлиб ўтди ҳамда томошабинлар ва профессионал жамоатчилик томонидан юксак баҳоланди.
Икки ойдан сўнг, 2021-йилнинг ноябр ойида “EXPO-2020 Dubai” Бутунжаҳон кўргазмасидаги Ўзбекистон маданий дастури доирасида, “Dubai Opera” саҳнасида ушбу балет намойишининг жаҳон премьераси бўлиб ўтди ҳамда халқаро жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг олқишларига сазовор бўлди.

Лазги уч минг йиллик тарихга эга. Ушбу Хоразм рақси қадимий халқ донолигини ўзида акс эттирувчи сир ва афсоналар билан бойитилган ҳамда “Муҳаббат ва Қалб” маъносини англатади.

Рақснинг айнан шу жиҳатларни Берлин миллий операси бош хореографи Раймондо Ребек сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Балет Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри труппаси томонидан ижро этилади.

2019-йилда Хоразмнинг “Лазги” рақси ЮНЕСКОнингНомоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

 

19-20 март: Сергей Полуниннинг “Сатори” балети

2022-йил 19 ва 20-март кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри саҳнасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан жаҳонга машҳур раққос Сергей Полунин бошчилигидаги таниқли “Сатори” балетининг премьераси ташкил этилади. Япон тилида “Сатори” атамаси – “Дзен”, яъни фақат ўз тажрибаси асосида эришиш мумкин бўлган буддизм маърифатини англатади.

“Сатори” балети асосан биографик саҳна асари бўлиб, у Сергей Полуниннинг рақсга муҳаббатини уйғотган ва ҳаётига маъно бағишлаган ижодий йўли ҳақида ҳикоя қилади. Полунин дастурида бир гуруҳ иқтидорли хорижий ижодкорлар иштирок этади. Ҳаёт йўли ва шахсий ривожланиш ҳақидаги спектакл яратиш ғояси “Cirque du Soleil” (Цирк дю Солей) директори - Габриел Марсел дел Веккиога тегишли. Саҳна ссенографи Девид Лашапел.
“Сатори” балетининг жаҳон премераси 2017-йил декабр ойида Лондон Колизейида намойиш этилди ҳамда томошабинлар ва танқидчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.


1-апрел: “ТонгОқшом” (УтроВечер) спектакли

“ТонгОқшом” (УтроВечер) спектакли 2019-йил охирида мустақил лойиҳа сифатида яратилган бўлиб, Россия ҳамда чет элдаги бир қатор театр майдонларида намойиш этилган. 2021-йилдан бошлаб у “Современник” театри репертуарига киритилди. Ушбу спектакл хореограф Владимир Варнава томонидан саҳналаштирилган бўлиб, унда Бах, Гендел, Ф. Гласс ва А. Пярт мусиқалари Кати Сканави томонидан моҳирлик билан ижро этилади.

Бош ролларда Россия Федерацияси халқ артисти Чулпан Хаматова, шунингдек, жаҳон миқёсидаги раққос ва хореограф, “Олтин ниқоб” мукофоти совриндори Владимир Варнавалар иштирок этмоқда.


2-апрел: “Ота” (Папа) спектакли

“Ота” (Папа) спектаклида ёш ва иқтидорли актриса Марина Александрова ҳамда Россия Федерацияси халқ артисти Сергей Маковетский иштирок этади. Ушбу спектакл Флориан Зеллернинг трагикомедик асари асосида саҳналаштирилган.

“Ота” – ноодатий француз пьесаси бўлиб, муаллифнинг ўзи уни “фожиали фарс” жанри дея таърифлайди.

Флориан Зеллер француз драматурги ва ёзувчисидир. 2014-йилда Зеллер “Ота” песаси учун Франсиянинг асосий театр мукофоти – “Мольер мукофоти”га сазовор бўлди. Ушбу пьеса асосида саҳналаштирилган асар Париж, Лондон, Ню-Ёрк, Сидней, Гонконг ҳамда бошқа кўплаб шаҳарларда катта муваффақиятларга эришган. 2020-йилда Флориан Зеллер бир қатор Голливуд юлдузлари иштирокида ушбу пьеса асосида филм суратга олди.

 

3-апрел: “Ўғил” (Сын) спектакли

“Ўғил” спектакли – таниқли француз ёзувчиси Флориан Зеллернинг шу номдаги песаси асосида Борис Гафуров томонидан саҳналаштирилган.

Зеллер томонидан оталар ва фарзандлар ўртасидаги муаммолар ушбу детектив жанридаги ҳикояда баён этилади, унда биз потенсиал айбдорларни кўра оламиз, аммо ҳар бир гумонланувчининг оқлайдиган асосли далиллари бор.

Ҳикоянинг ушбу “содда” кўриниши ортида ҳақиқий фожиа яширинган бўлиб, у яна бир бор “бўлмоқ ёки бўлмаслик” деган абадий саволни кўтаради.

 

4-апрел: “Деҳли рақси” (Танец Дели) спектакли

Иван Вирипаевнинг пьесаси ғоялари асосида саҳналаштирилган.

Драматург, актёр, режиссёр, сценарий муаллифи Иван Вирипаевнинг “Деҳли рақси” деб номланган пьесасига асосланган пластик спектакл – севги, ўлим, азоб-уқубат, кечиримлилик ва қабул қилиш каби туйғулар ҳақида сўзлайди.

“Деҳли рақси” пьесаси ҳам, муаллифнинг бошқа асарлари сингари – жуда чуқур ва мусиқий, ҳар бир инсон англайдиган ва бир вақтнинг ўзида бизнинг тушунчамиз чегарасидан ташқарига чиқувчи асардир. Ҳар бир монологда – ўткир ҳақиқатлар мужассам.

Ушбу спектакл илк бор 2012-йилда Рим Кинофестевали доирасидаги “Кино ХХI” асосий танловида намойиш этилган.

 

7 апрел: “Венецияликларинг суви баландда” (Высокая вода венецианцев) спектакли

“Венецияликларинг суви баландда” спектаклидаги бош ролларни Сати Спивакова ва Владимир Кошевлар ижро этади.

Ушбу мусиқий асар Дина Рубина ҳикояси асосида саҳналаштирлиган. Режиссёр эса, Денис Азаров. Спектаклда Бах, Лист ҳамда Шостаковичларнинг гўзал мусиқалари машҳур пианиночи Басиния Шулман томонидан ижро этилади. Ушбу саҳна асари - ҳаёт учун кураш, муҳаббатга ўзини бағишлаш ҳамда Буюк Венеция хотирасига бағишланади. Спектакл илк бор 2019-йилда “Эрмитаж” саҳнасида намойиш этилган.

9-апрел: “Шекспир Шостакович Гамлет” спектакли

Роберт Лепажнинг технологик саҳна асари “Шекспир Шостакович Гамлет” даги барча персонажлар Евгений Миронов томонидан ижро этилади. Юксак маҳоратли театр устаси, канадалик Роберт Лепаж Россиядаги илк спектаклини саҳналаштирди. Шекспир фожиасининг барча асосий роллари Евгений Миронов томонидан — уч девор-экрандан иборат сокин айланувчи бурчак — махсус тарзда дастурлаштирилган куб ичида ижо этилади.

 

16-апрел: “Шимолий шамол” (Северный ветер) спектакли

“Шимолий шамол” спектакли Рената Литвинованинг шу номли машҳур асари асосида саҳналаштирилган. Машҳур актриса ушбу лойиҳада бир вақтнинг ўзида асосий рол ижрочиси, режиссёр ҳамда асар муаллифи сифатида иштирок этади. Шунингдек, ушбу саҳна асарида таниқли театр ва кино ижодкорлари — Павел Ворожцов, Раиса Максимова ва бошқалар иштирок этадилар. Муаллиф томонидан спектакл жанри “ҳақиқий фантасмагория” деб таърифланади.

 

2-май: “Alone” спектакли

Ушбу спектакл Ф. Кафканинг инсоният, яқинлар ўртасидаги муносабатлар, ёлғон ҳамда сохталик ҳақидаги “Трансформация” (ўзгариш) номли романи асосида саҳналаштирилган. Франс Кафка оилавий муносабатлардаги муаммоларга алоҳида тўхталиб, моддий қийинчиликлар туфайли, одамлар ҳаттоки инсонийлигини ҳам бутунлай йўқотишлари мумкинлигини кўрсатади.

Саҳна муаллифи ва режиссёр – Игорь Качаев. Унда машҳур театр ва кино ижодкорлари Анвар Картаев, Лейла Сейд-Оглы, Руслан Мамадалиев, Сабина Асановалар иштирок этишган.

Спектакл илк маротаба Ўзбекистон Ёшлар театри репертуарларини кенгайтириш мақсадида, 2021-йилда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган.

 

3-май: “Бир кунлик Хоним” (Леди на день) спектакли

Ўзбек Миллий драма театри саҳнасида Олег Даниловнинг “Бир кунлик Хоним” асари асосида спектакл бўлиб ўтади. Саҳналаштирувчи режиссёр Дмитрий Астрахан.

Спектакл режиссёри Дмитрий Астрахан. 2021-йилнинг феврал ойида Жамғарма ташаббуси билан, Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби, режиссёр Дмитрий Астрахан Ёшлар театри труппаси билан рус драматурги ва сценарий муаллифи Олег Даниловнинг “Бир кунлик Хоним” асари асосидаги спектаклни саҳналаштириш учун Тошкентга келади.

Ушбу спектаклни томоша қилганда томошабинлар Америка шаҳрининг ноодатий кун – оптимизм, ҳазил-мутоиба ва мўжизалар умидига тўла бир куннинг гувоҳи бўладилар. Ушбу содда, қувноқ спектакл энг муҳим нарсани – тақдирнинг барча тўсиқларига қарши яхшиликнинг ғалаба қозониши, ҳақиқий дўстлик ва севгининг буюк кучи ҳақида сўзлайди.

 

2022-йил 12-15 май: Борис Эйфман номидаги балет театри

Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида Борис Эйфманнинг “Анна Каренина” ва “Роден” балет спектакллари намойиш этилади.

Борис Эйфман - ўз театри, услуби, ўз балет оламининг яратувчиси бўлиб, у “жаҳондаги етакчи хореографлардан бири” деб тан олинган.

Россия Халқ артисти, Россия Давлат мукофотлари - “Олтин ниқоб” ҳамда “Олтин Софит” мукофотлари лауреати, IV, III, II вa I даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” орденлари соҳиби. Санкт-Петербург Давлат академик балет театрининг бадиий раҳбари ҳисобланади.

 

12-13 май: Борис Эйфманнинг “Анна Каренина” балети

Борис Эйфманнинг “Анна Каренина” балети ички психологик энергияга тўла, ҳиссий таъсирчанлиги бўйича ҳайратланарли даражадаги аниқ саҳна асаридир. Лев Толстой романининг барча иккинчи даражали сатрларини олиб ташлаган хореограф, севги учбурчагига асосий эътиборини қаратади: “Анна - Каренин – Вронский”. Спектаклда П. Чайковскийнинг машҳур мусиқаси янграйди. Спектакл премьераси 2005-йилда бўлиб ўтган.

 

14-15 май: Борис Эйфманнинг “Роден, унинг мангу бути” балети

Борис Эйфманнинг “Роден, унинг мангу бути” балети буюк ҳайкалтарошлар Огюст Роден ва унинг шогирди, севгилиси ва илҳом париси Камилла Клоделнинг тақдири ва ижодига бағишланган. “Роден, унинг мангу бути” - бу даҳоларнинг фожиали ҳаёт йўли мавзусидаги кенг кўламли ижодий баёнот демакдир. Спектаклда М. Равел, К. Сен-Санса, Ж. Масснеларнинг мусиқалари ижро этилган. Спектакл премьераси 2011-йилда намойиш этилган.

 

Барча учун қулай театр

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг энг муҳим вазифаларидан бири, жисмоний имкониятларидан қатъий назар, барчанинг маданият ва санъатга тенг дахлдорлигини таъминлаш ҳисобланади.

Жамғарма томонидан ҳар йили мамлакатимиз театрларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар ҳамда катталар учун тифлошарҳловли спектакллар ўтказилади. Халқаро театр ва балет фестивали доирасидаги спектакллар ҳам тифлошарҳлаш билан бирга намойиш этилади.

Тифлошарҳлаш - бу махсус оғзаки тушунтиришларсиз кўзи ожизлар учун тушунарсиз бўлган нарса, жой ёки ҳаракатнинг лўнда тавсифи. Махсус тайёрланган тифло-изоҳлар ёрдамида кўзи ожиз ёки заиф кўрувчи инсонлар саҳнада содир бўлаётган воқеаларнинг тўлиқ визуал тасвирини шакллантиришлари мумкин.

Бундан ташқари, саҳна устидаги махсус экранда намойиш этиладиган фестивал спектаклларида ўзбек тилидаги субтитрлар тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистонда маданият, санъат, адабиёт, театр, мусиқа, архитектура ва хореографияни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ташаббускоридир. У халқаро маданий алоқаларни ўрнатишга, мамлакат маданий салоҳиятини жаҳон миқёсида тарғиб қилишга хизмат қилади. Жамғарманинг узоқ муддатли дастурлари қаторига мамлакатимиз маданият муассасаларида инклюзив ва қулай муҳитни яратиш, музейларни таъмирлаш, меценатликни ривожлантириш ҳамда музейлар, театрлар, маданият муассасалари ва бошқа соҳалар учун кадрлар салоҳиятини шакллантиришга кўмаклашиш киради.

Маълумот учун:
Расмий сайт: https://www.acdf.uz
Instagram: https://instagram.com/acdfuz
Facebook: https://www.facebook.com/acdfuz
Telegram: https://t.me/acdfuz
Email: info@acdf.uz

 

Фотосуратлар