Лондондаги “Ўзбекистон. Самарқандга йўл” китобининг тақдимот маросими

12 март куни Лондондаги «Maison Assouline» бутигида “Ўзбекистон. Самарқандга йўл” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

IMG_6287

IMG_6288

Тадбир доирасида ишбилармон доира вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари Ўзбекистоннинг энг яхши ошпазлари томонидан тайёрланган миллий таомларимиздан татиб кўриш бахтига муяссар бўлдилар. Таклиф этилган меҳмонлар орасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги фавқулодда ва мухтор элчисининг маслаҳатчиси Алиёр Тилавов, “Assouline Publishing” нашриёт уйи асосчиси Проспер Ассулин, китоб муаллифларидан бири Яффа Ассулин, “Christie’s International Plc” Европа маслаҳат кенгаши раиси Педро Жирао, “KT Wong Foundation” жамғармаси асосчиси Лида Дэйвис, Assouline ва Giles Deacon кенгаши аъзоси Чарльз Финч, “Four Seasons Hotel and Resorts”нинг Бизнесни глобал ривожлантириш  ва портфолиони бошқариш бўйича президенти Барт Карнахан, шунингдек, “Cартиер” жамғармасиннг бошқарувчи директори Лоран Фениулар иштирок этди. Дастурнинг маданий қисми бетакрор овоз соҳибаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархон томонидан тақдим этилди.

IMG_6302

IMG_6297

IMG_6283

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон. Самарқандга йўл” китоби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва “Assouline Publishing” нашриётининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади. Ўқувчилар китоб орқали минтақамизнинг маданияти, санъати, архитектураси ва табиий ландшафтлари билан танишадилар. Китобнинг нашр этилиши Ўзбекистон маданияти ва санъатининг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишига ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиришига хизмат қилади. Китобнинг умумий тиражи 3000 нусхани ташкил этиб, ҳозирда махсус нашри 500 нусхада чоп этилади. Ушбу китобга ҳозирда нашриётнинг расмий веб-сайтида ва дунёнинг 20 мамлакатидаги дўконларида буюртма бериш мумкин.

Фотосуратлар