Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат музейининг янги биноси лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси буюртмаси билан дунёга машҳур япон меъмори Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ, музейнинг мавжуд биноси ёнида айлана шаклида 3 қаватли янги иншоот қад кўтариши кўзда тутилган.