Samarkand Half Marathon - соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва маданият объектларида инклюзив муҳитни яратишга қаратилган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган йиллик хайрия тадбиридир.

ТAНЛAШ ЭРКИНЛИГИ

Бу йил биз иштирок учун янги имкониятлар яратдик. Биринчидан, аниқ белгиланган масофалар бўлмайди. Ҳар бир иштирокчи 1 км дан 50 км гача бўлган оралиғидаги истаган масофани босиб ўтиши мумкин. Иккинчидан, дастурга - Скандинавча юриш - деб номланган янги бўлим қўшилди. Учинчидан, 12 ёшгача бўлган болалар алоҳида болалар югуришида иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, шаҳарлар ва клублар ўртасида мусобақалар ташкил қиламиз – иштирокчиларнинг масофаларини қўшган ҳолда, энг яхши югуриш клуби ва дунёнинг энг яхши "югурадиган" шаҳарларини аниқлаймиз.