Samarkand Half Marathon иккинчи халқаро хайрия яриммарафони

Мамнуният билан сизларга шуни маълум қиламизки, 2020 йил 1 ноябрда “Samarkand Half Marathon”нинг иккинчи халқаро хайрия яриммарафони бўлиб ўтади. Март ойида, лойиҳада иштирок этувчилар лойиҳанинг веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Samarkand Half Marathon - ушбу тадбир нафақат спорт дастури балки, маданий-маърифий ва ўқув-услубий дастурларини ҳам ўз ичига олади. Лойиҳанинг асосий мақсади, маданият ва санъат объектлардаги мавжуд инклюзив муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантиришдан иборатдир.

 

Ўтган йили 25 мамлакатдан тажрибали ва хаваскор ёш иштирокчилар ҳам яриммарафонда қатнашган эди. Улар учта, 21, 10 ва 2 км масофадаги йўлни бўсиб ўтишга мувоффақ бўлишган. Мусобақа учун йўналиш танлаб олиниб, иштирокчиларга Самарқанднинг асосий диққатга сазовор жойлари, Шердор мадрасаси, Улуғбек мадрасаси, Бибихоним масжиди, Тилла-қори мадрасаси, Рухабад мақбараси, Гўри Амир мақбараси, Сиёб бозори ва бошқа кўплаб обидаларни кўриш имкониятига эга бўлишган. Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро яриммарафон мусобақа йўлаклари IAAF Халқаро енгил атлетика уюшмалар федерацияси ҳамда AIMS Халқаро марафон ва югуришлар уюшмаси томонидан сертификатлаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

 

Мусобақа ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиб боради ва шу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари Жамғарма халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш, мамлакатда меценатликни ривожлантириш, шу билан бирга, Ўзбекистон маданиятини жаҳон саҳнасида тарғиб қилиш билан шуғулланади. Жамғарманинг Давлат санъат музейини реконструктсия қилиш, Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиши, Лувр музейида "Ипак йўлидаги цивилизация ва маданиятлар" кўргазмаси, шунингдек, бошқа лойиҳалари ҳақидаги батафсил маълумот билан қуйидаги манзилларда танишишингиз мумкин

Расмий веб-сайт: acdf.uz

Instagram: instagram.com/artsculturefndt
Facebook: facebook.com/ArtsCultureFndt

Марафонинг расмий веб-сайти: samarqand21.uz

Instagram: instagram.com/samarkandhalfmarathon
Facebook: facebook.com/samarkandhalfmarathon
Telegram: t.me/samarkandhalfmarathon