"Dixit Algorizmi" кўргазмаси 15-декабргача бўлиб ўтади!

Биз "Dixit Algorizmi" кўргазмаси муддатини узайтирдик!

Кўргазмамизга ташриф буюришни истаганлар сони ошиб бораётганлиги сабабли кўргазмамизнинг ёпилиш санасини 15-декабрга кўчирдик. Тезроқ ташриф буюриб, экспонатлар ва иштирокчилар ҳақида кўпроқ билиб олинг!

Эслатиб ўтамиз, "Dixit Algorizmi" кўргазмаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Тошкент Замонавий санъат марказида (CCА) бўлиб ўтмоқда ва Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг ижоди ва тадқиқотлари, ҳамда уларнинг бугунги замон технологик шиддатига кўрсатаётган таъсирини ўрганади. Кўргазма бош куратори - Жозеф Грима, унга ҳамкураторлар Шейда Гомаши ва Камило Оливейралар ҳамроҳлик қиладилар. "Dixit Algorizmi" буюк олим Ал-Хоразмийнинг “Китоб ал-жабр ва-ал-муқобала” китобида батафсил баён этилган топилмаларига эътибор қаратади; китобнинг лотин тилидаги таржимаси “алгоритм” сўзига асос солган.

Барчангизни кутиб қоламиз:
– Амир Темур кўч., 2-муюлиш, 6-Б. Мўлжал: Вестминстер автотураргоҳи.
– 10:00-19:00 (дам олиш куни: душанба).