Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасида бугунги кундаги мавжуд бўш иш ўринлари:

 

Молия бўлими бошлиғи

Номзоддан қуйидагилар талаб этилади:

- Олий маълумот (молиявий ёки иқтисодий);

- Таҳлил қилиш қобиляти;

- Муаммоларни тўғри бартараф этишда тезкорлик;

- Кўп тармоқли тизимда ишлаш қобиляти;

- Компютер дастурларида ишлаш салоҳияти, 1С ва UZACBO дастурлари билан ишлай олиши;

- Бюджет ташкилотлари ҳисоботларини тушуниш ва уларни тузиши, бюджет сметаларини тузиш билими;

- Ушбу йўналишда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши.


Иш шароитлари:

- Иш жадвали 5/2, 9:00-18:00;

- Расмий бандлик;

- Шаҳар марказида жойлашган қулай офис;

- Дўстона жамоа

- Муносиб иш хаққи 

Сиз ўзи ҳақингиздаги маълумотномани қуйидаги электрон почтамизга юборишингиз мумкин info@acdf.uz

 

Маданий меценатлик фаолияти ривожлантириш бўлими бошлиғи

Номзоддан қуйидагилар талаб этилади:

- Компютер дастурларида бемалол ишлаш салоҳияти;

- Креатив фикрлаш қобиляти;

- Кўп тармоқли тизимда ишлаш қобиляти ва бунга тайёрлиги;

- Жамоа билан ишлаш қобиляти; 

- Санъат ва жамоат соҳасида ишлаш истаги;

- Олий маълумот;

- 25 ёшдан 40 ёшгача бўлиши;

- Ўзбек ва рус тилларини билиши шарт.

Вазифалари:

- Йирик корпоратив тадбирларни ташкил этиш;

- Семинарлар, кўргазмалар, махсус ташрифлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш концепцияларини ҳамда тадбирлар режасини тузиш;

- Байрамларда маданий тадбирларни режалаштириш ва ташкил этиш;

- Ишлаб чиқилган тадбир дастурини бажариш учун зарур воситаларни тавсифловчи тадбирларнинг батафсил дастурларини тайёрлаш;

- Тадбирлар дастури ва сценарилар тайёрлаш;

- Амалга оширилган тадбирларнинг сарф-ҳаражатларини олдиндан ҳисоблаш;

- Турли шахслар, хусусан, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ва Жамғарма фаолиятига қизиққан ҳамкорлар билан доимий алоқани амалга ошириш;

Иш шароитлари:

- Шаҳар марказида жойлашган қулай офис;

- Иш жадвали: 9:00дан 18:00гача, 5/7

Сиз ўзи ҳақингиздаги маълумотномани қуйидаги электрон почтамизга юборишингиз мумкин info@acdf.uz