Таълим

Дастурнинг асосий мақсадлари қилиб қуйидагилар белгиланган:

  • Маданият ва санъат соҳасида етакчи ҳорижий таълим муассалари билан биргаликда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Ҳорижий таълим муассасали билан биргаликда талабалар ва мутахассислар алмашинувига қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг тизимида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қоидалари асосида грантларни яратиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги тизимидаги муассасаларига зарурий адабиётларини ва даврий нашрларини тақдим этиш.

1. Жамғарма мамлакатдаги университетларда ўқиш учун грант дастурининг бошланиини эълон қилди.

Иккинчи йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Ўқув Юртларида таҳсил олаётган талабалар учун грант дастурини амалга оширмоқда. Дастур танлов асосида ўтказилади, ундан сўнг танлов ғолиблари ўзларининг танланган Олий Ўқув Юртларида ўқиш учун грант соҳиби бўладилар.

Жорий йилда ўзгаришлар амалга киритилди. Бунга биноан, ҳозирги дастурда талабалар Ўзбекистон Маданият Вазирлигига бўйсинувчи таълим муассасалари рўйхатига киритилмаган университетлардан ҳам бу дастурда иштирок этиш учун ариза беришлари мумкин.

Шунингдек, талабалар бакалаврият ҳамда магистратурада таълим олиш учун грант тўловини қўлга киритиш имкониятига эга бўлдилар. Дастурнинг шартларига мувофиқ, қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар иштирок этишлари мумкин:

Маданият ва санъат соҳасида менежмент

  • Қайта тиклаш ва сақлаш
  • Архитектура
  • Маданий сайёҳлик
  • График дизайни
  • Тасвирий санъат
  • Музейшунослик

Саралаш босқичлари

Танлов икки босқичда ўтказилади:

- Биринчи босқичда талабалар грант дастурига саралашда иштирок этиш учун 2019 йил 15 сентябргача мурожаат қилишлари керак. Буни электрон манзил орқали амалга ошириш мумкин. Тегишли ҳужжатларни тўлдириш ва тақдим этишнинг барча бандлари албатта бажарилишлари шарт. Танловда иштирок этиш учун шахсий аризани Жамғарма томонидан тасдиқланган Ариза (ўзбек тилида) ёки Заявление (рус тилида) шакли намунасини қуйидаги иловалар орқали излаб топишингиз мумкин.

- Биринчи босқичдан ўтган номзодлар танловнинг иккинчи босқичида 2019 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Маданият вазирлиги биносида бўлиб ўтадиган юзма юз суҳбатига таклиф қилинади.

Номзодни саралаш меъзонлари:

  • илмий фаолият;
  • илмий-тадқиқот ишлари;
  • мумий таълим;
  • аналитик кўникмалар;
  • ташкилий кўникмалар;
  • ривожланиш мақсади;
  • ижтимоий фаолият;
  • танланган мутахассисликнинг аҳамияти ва афзалликлари ва унинг мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ўрнини англаши.

Номзодлар учун умумий шартлар:

  • Танловда иштирок этаётган иштирокчи хужжатларни топшириш даврида Ўзбекистон Университетининг талабаси бўлиши керак;
  • Биринчи курс бакалаврият талабалари танловда қатнаша олмайди;
  • Талабалар бир вақтнинг ўзида бир нечта грант дастурларида ғолиб бўла олмайди;
  • Дастурнинг маъмурияти, агар номзод кўрсатилган ҳужжатларда нотўғри маълумот мавжуд бўлса, танловнинг исталган босқичида шартномани бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
  • Университенида бир йил ўқиши учин тўланадиган грант дастурининг ғолиблари дастурда такроран иштирок эта олмайди;
  • Грант ютиб олган шахслар тегишли даражани (бакалавр / магистр) қўлга киритганидан сўнг уч ой давомида Фонд стипендиал(стипендияга оид) комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги назорати остида маданият ва санъат муассасаларининг устувор йўналишларида ишлайди. Иш стажи: камида бир йил.

Мусобақанинг умумий жадвали:

  • Аризаларни қабул қилиш: 2019 йил 15 сентябргача
  • Сиртқи босқичнинг талабномаларини текшириш: 2019 йил 18 сентябргача
  • Сиртқи босқичнинг натижаларни эълон қилиш: 2019 йил 20 сентябрь
  • Юзма юз сухбатидан иборат бўлган босқич: 2019 йил 24 сентябрь
  • Танловнинг якуний натижаларини белгилаш 2019 йил 26 сентябрь
  • Танлов ғолибларни эълон қилиш: 2019 йил 27 сентябрь.

Танлов ғолиблари учун график:

  • Ғолиблар билан шартнома тузиш: танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида;
  • Стипендияларини тўлаш: 2019 йил сентябрь ойи охиригача. Грант суммаси қабул қилувчи Университетнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

Грант дастурининг ғолиблари ўз билимларини ва қобилиятларини бошқаларга ўргата оладиган, янги ғоялар яратадиган, уларни амалга ошириш ва иш натижалари учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига оладиган ижодкор инсонлар, шунингдек, ҳамфикр бўлган одамлар гуруҳини тўпла оладиган ва умумий мақсадга эришишга ундай оладиган шахслар бўлишлари керак.

Грант дастурининг ғолиблари, йиллик шартномада белгиланган тўлов миқдори бўйича 2019-2020 ўқув йили учун тўланади. 2019 йил сентябрь ойининг охиригача бу тўлов амалга оширилади.

2. Жамғарма хорижий олий ўқув юртларида грант олиш учун янги очиқ танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси чет эл олий ўқув юртларида грант асоосида ўқиш учун очиқ танлов эълон қилди.

2019 йилда талабалар чет эл олий ўқув юртларида магистрлик дастурида ўқиш учин грант ютиб олиш каби ажойиб имкониятга эга.

Номзодларни танлашда қуйидаги йўналишлар устувор (биринчи ўринда) туради:

  • Маданият ва санъат соҳасида менежмент
  • Қайта тиклаш ва сақлаш
  • Архитектура
  • Маданий сайёҳлик
  • График дизайни
  • Тасвирийсанъат
  • Музейшунослик

Саралаш босқичлари

Танлов икки босқичда ўтказилади:

- Биринчи босқичда талабалар грант дастурига саралашда иштирок этиш учун https://forms.gle/yJU1bMC4mMN3k91m6 электрон манзилда кўрсатилган заявкани(талабномани) тўлдириш керак бўлади.

Талабномани топшириш учун оҳирги муддат 2019 йил 15 сентябрь. Номзодлар заявкага (талабномага) қуйидаги хужжатларни қўшиб юборишлари керак бўлади:

  1. исталган мамлакат Университетидан ўқишга қабул қилинганлик ҳақида маълумотнома (ўқиш учун тўлов-шартнома суммаси кўрсатилсин);
  2. паспорт нусхаси;
  3. рус ёки ўзбек тилида мақсадлар хақидаги ариза (далиллар ва асослар хати). Уш бу хужжат қуйидаги талабларга жавоб берадиган шаклда расмийлантирилиши керак: Тимес Неw Роман шрифтида, 12 ўлчамида, 1.5 интервалда (400та сўздан ортиқ бўлмаслиги лозим);
  4. Жамғарма белгиланган намунага асосланган шахсий ариза;
  5. олий маълумот тўғрисидаги диплом ва илованинг нусхаси;
  6. резюме.

Қўшимча хужжатлар (агар мавжуд бўлса)

  1. хорижий тилни эгалллаганлик тўғрисидаги сертификатлар;
  2. ўқитувчи ва иш берувчиларнинг тавсия хатлари;
  3. илмий нашрларнинг нусхалари.

Датурда иштирок этиш учун хужжатларни https://forms.gle/kKp23NCfuK9fhmvi8 электрон манзил орқали юбориш мумкин.

Дастурнинг иккинчи босқичи - 2019 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг биносида ўтказиладиган юзма юз суҳбатдир. Манзил: Тошкент ш. Тарас Шевченко, 1.

Грантлар танлов тадбири ЎР Маданият Вазирлиги қошидаги маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармасининг регламентидаги Стипендиал дастурининг таркибий қисмидир.

Дастурда таълим олиш гранти қуйидаги харажатларни қоплайди:

  • Шартноманинг умумий қиймати;
  • Ётоқхонада яшаш ва суткалик;
  • Бир академик йилда 2та авиацион учишлар;
  • Тиббий суғурта (минимал тариф бўйича).

Баҳолашмезонлари:

  • Илмийфаолият;
  • Илмий-тадқиқот ишлар;
  • Аналитик қобилиятлар;
  • Ташкилий қобилиятлар;
  • Ривожланиш мақсади;
  • Ижтимоий фаоллик;
  • Танланган соҳанинг аҳамияти ва афзалликлари ва унинг маданият ва саънат соҳасини ривожлантиришдаги ўрнини англаш.

Мусобақанинг умумий жадвали:

  • Талабномаларни(заявкаларни) Жамғарманинг сайтида қабул қилиш муддати: 2019 йил 15 сентябргача
  • Биринчи босқични талабномаларининг экспертизаси (текширув жараени): 2019 йил 18 сентябргача
  • Биринчи босқичнинг натижаларини эълон қилиш: 2019 йил 18 сентябргача
  • Жамғарманинг комиссияси билан юзма юз сухбат: 2019 йил 19 сентябрь
  • Танловнинг натижаларини аниқлаш: 2019 йил 20 сентябргача
  • Ғолибларни эълон қилиш: 2019 йил 23 сентябрдан кеч эмас.

Танлов ғолиблари учун график:

  • Ғолиблар билан шартнома тузиш: танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида;
  • Стипендияларини тўлаш: 2019 йил октябрь ойи охиригача.

Грант дастурида иштирок этиш шартлари:

  • Рақобатчилар бир вақтнинг ўзида бир нечта стипендия дастурлари бўйича ғолиб бўлиши мумкин эмас;
  • Танловда 30 ёшдан катта бўлмаган номзодлар иштирок этишлари мумкин;
  • Жамғарма академик интизом бузилган, олаётган таълимни ўзлаштириш пасайган, узрсиз узлуксиз давоматни бузиш, ички қоидалар ва олий ўқув юртининг қоидаларига риоя қилмаслик, ётоқхонада яшаш (агар талаба ётоқхонада яшаса) қоидаларини бузиш ҳолларида, ҳамда табиий офатларда (зилзилалар, бўронлар, қурғоқчилик ва бошқ.) ёкиижтимоий-иқтисодий вазиятларда (уруш ҳолати, блокада, давлат манфаатларидаги импорт ва экспортни тўхтатилиши, ва ҳо казо) таълим грантини тўлашни тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Тўловни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси танлов комиссияси томонидан амалга оширилади;
  • Грант суммаси қабул қилувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
  • Магистрлик дастурга кирган холатда талабаларни, Жамғарма ёзги таътил вақтида Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва муассасаларида амалиёт ўтиш учун тайинлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
  • Грант ютиб олган шахслар тегишли лицензия (магистр) олганидан сўнг уч ой давомида Фонд стипендиал(стипендияга оид) комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги назорати остида маданият ва санъат муассасаларининг устувор йўналишларида ишлайди. Иш стажи: камида уч йил.
  • Ўқув даври мобайнида талабалар шахсий хавфсизлиги учун Жамғарма жавобгар эмас;
  • Фонд ёзги таътил вақтида талабанинг харажатларини (тураржойи, овқатланиши, ички транспорт) қопламайди;
  • Ўқув жараёни вақтида фавкулодли вазиятлар, соғлиқ билан боғлиқ шароитлар ва бошқа сабабларга кўра режадан ташқари талаба Ўзбекистонга қайтиб келиши керак бўлса, ҳаво сафарига (авиацион учишга) чиқиш учун барча молиявий харажатлар грант соҳибининг бўйнига қўйилади.

Грант дастурининг ғолиблари ўз билимларини ва қобилиятларини бошқаларга ўргата оладиган, янги ғоялар яратадиган, уларни амалга ошириш ва иш-натижалари учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига оладиган ижодкор кишилар, шунингдек, ҳамфикр бўлган одамлар гуруҳини тўплай оладиган ва умумий мақсадга эришишга ундай оладиган шахслар бўлишлари керак.